Экспорт даромади бўйича рекорд янгиланди

Экспорт даромади бўйича рекорд янгиланди

Қозоғистон яна бир марта экспорт даромадлари бўйича рекордини янгилади. Биринчи кредит бюро аналитиклари ҳисобига кўра, июнь ойида республика 8 миллиард доллар миқдорида товар сотган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоизга кўп. Экспертлар аниқлашича, бундай кўрсаткичга эришишда нефть экспорти ҳиссаси катта бўлган. “Қора олтин” Италия, Жанубий Корея, Франция ва Буюк Британияга жўнатилган. Аналитиклар таъкидлашича, кимё маҳсулотлари, кўмир, металл экспортидан тушаётган даромад ҳам ошган. Июнь ойида импорт ҳажми 10,5 фоизга ортган. Ушбу ойда Қозоғистон резидентлари томонидан жами 4 миллиард 300 миллион доллар қийматга эга маҳсулот сотиб олинган. Бир неча товар гуруҳлари бўйича ўсиш кузатилди. Улар қаторида телефонлар, енгил автомобиль ва коммуникация ускуналари бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси.