Иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича комиссия тузилди

Иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича комиссия тузилди

Қозоғистонда иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича комиссия тузилди. У асоссиз хусусийлаштирилган объектларни давлатга қайтариш билан шуғулланади. Телекоммуникациялар, темир йўл инфратузилмалари, медиаактивлар, бошқа соҳалардаги қатор иншоотлар шундай объектлар жумласидан. Биринчи йиғилиш якунига кўра, Бош вазир Алихан Смаилов Молия вазирлигига тегишли давлат органлари ҳамда «Самруқ-Қазина» билан биргаликда иш олиб борган ҳолда, бир ҳафта ичида асоссиз хусусийлаштирилган объектларни давлатга қайтариш механизмлари бўйича таклифлар киритишни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси