Нефть экспорти учун бошқа йўналишлар кўриб чиқилмоқда

Нефть экспорти учун бошқа йўналишлар кўриб чиқилмоқда

Қозоғистонда нефть экспорти учун муқобил йўналишлар кўриб чиқилмоқда. Республика Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, Каспий трубопровод консорциумида юз берган фалокат туфайли айни пайтда вазирлик денгиз терминали ишини тиклаш муддатлари бўйича музокаралар юритяпти.

Николай Горбань, КТК бош директори:

- Бу жуда серзаҳмат иш. Ғаввослар бригадаси, кўпфункцияли кемалар жалб қилиниши зарур. Биринчи навбатда, линияларни тозалаш учун танкер керак. Бусиз ишга кириша олмаймиз. Бироқ ҳозирча танкер масаласида ҳамкорлардан жавоб келмади. Келгуси бир неча кун давомида танкерлар етиб келиши амримаҳол. Шунинг учун бир объектдаги ишлар уч ҳафтага чўзилиши мумкин.

Эслатамиз, КТК нефть узатиш тизими Қозоғистон «қора олтин»и экспортининг асосий йўналиши ҳисобланади, хорижга чиқарилаётган маҳсулотнинг 80 фоизидан кўпроғи айни шу йўналишдан жўнатилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси