Қозоғистонда чакана савдо ҳажми ортди

Қозоғистонда чакана савдо ҳажми ортди

Қозоғистонда чакана савдо ҳажми анча ортди. Аналитиклар ҳисобига кўра, фақат ўтган йилнинг ўзида бу кўрсаткич 13,5 триллион тенгени ташкил қилди, бу эса 2020 йилга нисбатан 15,5 фоизга кўп. Ритейлнинг асосий қисми Алмати, Нур-Султон шаҳарлари ва Шарқий Қозоғистон вилоятига тўғри келди. Хусусий тадбиркорлар ва кичик компаниялар улуши чакана савдонинг катта қисмини, тегишлича 4,7 триллион тенге ва 4,2 триллион тенгени ташкил қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси