Халқаро валюта жамғармаси: жаҳон иқтисодиёти ўсиши секинлашади

Халқаро валюта жамғармаси: жаҳон иқтисодиёти ўсиши секинлашади

2022 йил прогнози пасайтирилди. Халқаро валюта жамғармаси жаҳон иқтисодиёти ўсиши бўйича тахминларини 4,9 фоиздан 4,4 фоизгача ўзгартирди. Молия ташкилоти аналитиклари таъкидлашича, жаҳон иқтисодиёти 2022 йилга кутилганидан анча заиф нуқтадан кириб келди. Омикрон штамми туфайли мамлакатлар ҳаракатланишга чекловлар қўймоқда. Бундан ташқари, нефть ва газ нархи кўтрилди, уларни етказиб беришда узилишлар кузатилмоқда. АҚШда ҳам, кўплаб ривожланаётган мамлакатларда ҳам инфляция юқори даражада. Жамғарма экаспертлари фикрича, АҚШ ва Хитой каби жаҳоннинг икки етакчи иқтисодиётидаги вазият оғирлашиши глобал ривожланишга таъсирини кўрсатади. Лекин Халқаро валюта жамғармаси тахминига кўра, келгуси, 2023 йилда жаҳон иқтисодиёти 3,8 фоизгача ўсиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси