Хорижий инвестициялар 50 фоизга ошди

Хорижий инвестициялар 50 фоизга ошди

Қозоғистон иқтисодиётига ўтган йилнинг 9 ойи давомида 18,7 миллиард доллар миқдорида бевосита инвестиция киритилган. Бу эса аввалги йил кўрсаткичидан 49 фоизга кўп. Барча соҳаларда ўсиш кузатилди. Масалан, қайта ишлаш саноатига келтирилган сармоя 53 фоиз, савдода 60 фоиз, таълим ва соғлиқни сақлашга йўналтирилган маблағ миқдори 56 фоизга кўпайган. Мамлакатлар ҳисобида олсак, 5,4 миллиард доллар келтирган Нидерландия пешқадам. АҚШ дан 3,1 миллиард, Швейцариядан 1,9, Хитойдан 1,5 миллиард доллар сармоя келган. Бешликка Россия ҳам киради. Қўшни мамлакат Қозоғистонга 1,3 миллиард доллар инвестиция қилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси