Қозоғистондаги вазият молия бозорига қандай таъсир қилди?

Қозоғистондаги вазият молия бозорига қандай таъсир қилди?

2021 йилнинг сентябридан бери биткоин нархи биринчи марта минимумгача тушди. Биринчи криптовалюта 40 минг доллардан паст сотилаяпти. Бунинг асосий сабабларидан бири, бозор иштирокчиларининг фикрича, мамлакатимизда содир бўлган воқеалар. Қозоғистон – дунёдаги иккинчи йирик майнинг маркази ҳисобланади. Кембриж университети муқобил молия Маркази ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йилнинг август ойида рақамли олтин қазиб олиш учун зарур бўлган барча қувватларнинг 18 фоизидан кўпроғи бизга тегишли бўлган. Криптофермалар иши бевосита интернет билан боғлиқ. Шу кунларда бозорда тармоқда узилишлар кузатилиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, 2021 йилнинг ноябридан бери биткоин рекорд даражадаги 69 минг долларда баҳоланганди. Курс пасайишининг яна бир сабаби – АҚШ пул-кредит сиёсатининг ўта қаттиққўллиги бўлди.

Шу аснода, Қозоғистоннинг йирик компаниялари акциялари чет эл бозорларида яқиндаги пасайишлардан сўнг қайтадан тиклана бошлади. Бу ҳақда таҳлилчилар хабар беришмоқда. Уларнинг изоҳ беришича, оборотлар пасайишига мамлакатдаги террористик ҳужумлар таъсир қилган. Энг кўп зарар банк секторига етказилган. Бу даврда Лондон фонд биржасида Kaspi банк акциялари бирданига 30%га тушиб кетган, Халиқ банки акциялари эса - 19 фоизга. «Казатомпром» компанияси акциялари нархи ҳам шу заҳотиёқ 7 фоизга тушиб кетган ва бир донаси 37 доллардан сотилган. Ҳозир мамлакатда вазият барқарорлашмоқда, инвесторларнинг кайфияти эса кўтарилмоқда, - дейишмоқда экспертлар.

Мусо Муродов таржимаси