Қозоғистон иқтисодиётига 380 миллиард доллар инвестиция киритилган

Қозоғистон иқтисодиётига 380 миллиард доллар инвестиция киритилган

Қозоғистонлик тадбиркорлар 30 дан зиёд инвест-шартнома, 6 та нотижорий ҳужжат имзолади, жами сумма 2 миллиард 200 миллион доллардан ошади. Янги лойиҳалар мамлакат иқтисодиётининг истиқболлари соҳалари бўлган агросаноат мажмуаси, соғлиқни сақлаш, машинасозлик ва энергетикани ривожлантиришда ёрдам беради. Нур-Султонда бўлиб ўтган инвесторларнинг навбатдаги учрашуви натижалари шундай. Ҳар йили ўтказиладиган форумда 400 дан ортиқ мутахассис – йирик инвесторлар ва халқаро экспертлар иштирок этди. Барчаси бир фикрда якдил: «Қозоғистон - капитал тикиш учун қулай мамлакат». Агар фактларга таяниб айтилса, бугунги кунда республикамиз чет эл инвестицияларини жалб қилишда МДҲ бўйича етакчи. Таъкидлаймиз, мустақиллик йилларида иқтисодиётга ташқаридан 380 миллиард доллар миқдорида маблағ келган. Салоҳиятни ошириш учун янги инвестициявий воситалар ишлаб чиқилди. Жорий йилда Стратегик инвестициявий келишув механизми жорий этилди. Бу амал қилиш даврида давлат томонидан қонунчилик шароитлари барқарорлиги кафолатланишини таъминлайди.

Қуат Жўлдибеков, «НК «Kazakh Invest» ҲЖ департаменти директори:

- Мазкур инвестициявий келишувга кўра, бизнинг инвесторлар Қозоғистонда қандай ишлайди? Мамлакатда қанча янги иш ўрни очилади? Давлатдан қандай кўмак бўлади? Булар барчаси ҳозирда белгиланмоқда. Шартнома тузилганидан сўнг, ундаги умумий қоидалар яна 25 йилгача амалда бўлади.

Огузхан Челик, Туркиялик инвестор:

- Икки йил ичида завод барпо этиш режамиз бор. Ва 2 йилдан кейин Қозоғистонда ламинацияланган ДСП ишлаб чиқаришни бошлаймиз. Корхона қуввати йилига 60 минг кубга яқин тайёр маҳсулот чиқаришга етади. 25 миллион долларга яқини импортни қоплайди. Тахминан 30 фоизи ёғоч плиталар бўйича.

Хуршида Абдуллаева таржимаси