Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев чет эллик инвесторлар билан учрашди

Қасым-Жомарт Тоқаев
tengrinews.kz

Мустақиллик йилларида Қозоғистонга 370 миллиарддан зиёд тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси жалб қилинган. Бу маблағлар юртимиз иқтисодиётини ривожлантиришда асосий омил бўлди. Қосим-Жўмарт Тўқаев халқаро инвестициявий компаниялар вакиллари билан бўлган учрашувда шуни таъкидлади. Президент айтгани каби, у хорижий бизнесменлар билан шерикликда асосий майдонча саналувчи Чет эллик инвесторлар кенгашини шахсан ўзи бошқаради. Иқтисодиётга тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этишдан ташқари, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, хорижлик инвесторлар эътиборини тортишга катта эътибор қаратилган. Натижада, Қозоғистон минтақада йирик капитал бозорига эга. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев республикада айни пайтда иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги 700 дан зиёд корхонани хусусийлаштириш бўйича йирик кампания давом этаётганини ҳам таъкидлади. Мазкур компаниялар акцияси келажакда миллий фонд биржасига қўйилади. Бу эса янги инвестицияларни жалб этишга имкон беради.

Хуршида Абдуллаева таржимаси

×