Қозоғистонда балиқ маҳсулотлари экспорти ошмоқда

Қозоғистонда балиқ маҳсулотлари экспорти ошмоқда

Шардара тумани балиғига талаб ошмоқда. Жорий йилда яқин ва олис хориж давлатларига 2600 тонна балиқ жўнатилган. Бугунги кунда минтақада балиқ хўжалиги билан шуғулланувчи 5 та завод ишлаб турибди. Улар йилига 4 минг тоннага яқин маҳсулот тайёрлайди. Экспорт ҳажми умумий ишлаб чиқаришнинг 70 фоизини ташкил қилади.

Танатар Есенбаев, технолог:

- Биз 9 турдаги балиқни қайта ишлаймиз. Улардан турли маҳсулотлар тайёрлаймиз, сўнг Германия, Россия, Исроил ва Америкага экспорт қилинади.

Итбалиқлар Қарағандидан келтирилади. Завод ҳудудида сунъий ҳовуз бўлиб, балиқ ўша ерда етиштирилади. Ҳар йили бу ерда тахминан 350 тоннача балиқ тайёрланади. Таъкидлаймиз, минтақада йилдан-йилга балиқчилик хўжалигига қизиқиш ортиб боряпти. Бунинг сабабларидан бири – ушбу соҳага давлат томонидан субсидия шаклида сезиларли ёрдам кўрсатилиши.

Умирбек Рустемов, Шардара тумани тадбиркорлик бўлими раҳбари:

- Балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига давлат томонидан бир нечта имтиёз берилиши кўзда тутилган. Масалан, паст фоизда кредит бериш ва инфратузилма барпо этишда кўмаклашиш. Балиқ етиштиришни истовчилар ҳам шундай ёрдамга таяниши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, балиқчилик хўжалиги билан шуғулланувчиларга ер майдони ажратилади. Келаси йили субсидиялаш миқдори ҳам оширилади. Жавобан, балиқчилик хўжаликлари тайёр маҳсулотнинг йиллик ҳажмини 10 минг тоннагача оширишни режалаштирган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси