Қозоғистонда икки поғонали товар биржалари тизими яратилади

Қозоғистонда икки поғонали товар биржалари тизими яратилади

Қозоғистонда биржа савдоларининг ягона қоидалари жорий қилинади. Уларда брокер ва дилерлар учун дискриминацияни истисно қилиш қоидалари аниқ тасвирлаб берилади, шунингдек, харидор ва сотувчилар учун шартлар, савдо тартибини ўзгартирмаган ҳолда биржани эркин ўзгартириш имкониятини беради. Тегишли қонун лойиҳаси республика Парламент Мажилисида тақдим этилди. Янги ҳужжатда товар биржаларининг икки поғонали тизимини яратиш таклиф этилмоқда. Кичик турларга бўлиниш иқтисодиётнинг ушбу тармоғини такомиллаштириш ва ривожлантиришга туртки беради, дейди Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов.

Бахит Султанов, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:

- Биринчи даража – биржа товарлари савдоси билан шуғулланувчи товар биржалари учун устав фондини ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичининг 700 минг бараваригача ошириш кўзда тутилган. Иккинчи даража – фақат стандартлаштирилмаган товарлар савдоси билан шуғулланувчи товар биржалари учун устав капиталининг энг кам миқдорига қўйиладиган талаблар аввалгидек – ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичининг камида 300 минг баравари миқдорида қолади.

Таъкидлаш керак, бугунги кунда Қозоғистонда 19 та товар биржаси лицензияга эга. Статистик маълумотларга кўра, сўнгги 11 йилда келишувлар сони 48 мингтага етган, бошқача айтганда, деярли 50 марта кўпайган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси