Қозоғистонликлар улушли инвестиция фондларига маблағ киритмоқда

Қозоғистонликлар улушли инвестиция фондларига маблағ киритмоқда

Қозоғистонда инвестициявий фаоллик ўсгани кузатилди. Мамлакат аҳолиси тобора кўпроқ ўз маблағини сарфлашни эмас, йўналтиришни афзал кўрмоқда. Бунинг сабаби аҳолининг молиявий саводхонлиги ошганида, айни пайтда қимматли қоғозлар бозорига ишонч ортганида. Жорий йилда улушли инвестициявий жамғармаларга маблағ киритиш сезиларли равишда ошгани таъкидланмоқда. 1 октябрда республикада оралиқ ва очиқ УИФларда соф активлар суммаси рекорд даража - деярли 129 миллиард тенгега етди, дея маълум қилади “Финпром.кз” портали. Бу ўтган йил билан солиштирганда, 2,2 марта кўп. Бунда активларнинг 95 фоизга яқини валюта улушли инвестициявий жамғармалар ҳиссасига тўғри келади. Бу шунинг учунки, валюта УИФ долларда маблағ киритиш, чет эл валютаси депозитидан кўра кўпроқ даромад олиш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси