Ташқи савдо айланмасида экспорт улуши 60 фоизга етди

Ташқи савдо айланмасида экспорт улуши 60 фоизга етди

Қозоғистон бўҳронгача бўлган экспорт кўрсаткичларига эришди. Йил бошидан буён хорижга 37 миллиард долларга тенг маҳсулот юборилди. Шу тариқа, ташқи савдо айланмасида экспорт улуши 60 фоизга етди. Айни вақтда, Савдо сиёсатини ривожлантириш маркази дерган маълумотга кўра, умумий ҳажмнинг 68 фоизи хомашё, қолгани қайта ишланган маҳсулот. Экспортнинг юксак кўрсаткичлари нефтнинг ташқи бозорларда сотилишига боғлиқ. Саккиз ой ичида 19 миллиард долларга «қора олтин» сотилди. Мамлакат маҳсулотини кўпроқ Европа, Хитой ва Евроосиё Иттифоқи давлатлари харид қилмоқда. Йил бошидан буён Европа Иттифоқига 15 миллиард доллар қийматга эга маҳсулот юборилди. Осмон ости мамлакатига 6,5 миллиард доллар қийматга эга маҳсулот сотилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси