2022-2024 йилларда Миллий жамғармадан 6,6 триллион тенге ажратилади

2022-2024 йилларда Миллий жамғармадан 6,6 триллион тенге ажратилади

2022-2024 йилларда Қозоғистон Миллий жамғармасидан 6,6 триллион тенге ажратилади. Бу маблағ пенсияларни тўлаш учун сарфланади. Республика Парламенти Мажилисида тегишли қонун лойиҳаси тасдиқланди. Миллий иқтисод вазири Асет Ирғалиевнинг таъкидлашича, Миллий жамғармага тушаётган маблағ миқдори ортмоқда. Келгуси йилда 445 миллиард, 2024 йилда 1,5 триллион тенге тушиши кутиляпти. Буларнинг ҳаммаси Миллий жамғармада валюта ҳажмини оширишга хизмат қилади. У 2024 йилга бориб 61,6 миллиард долларга етади. Шу билан бирга, 2022-2024 йилларда республика бюджети харажатлари 47 триллион тенгедан ошади. Шу жумладан, маблағнинг бир қисми аҳоли фаровонлигини оширишга йўналтирилади. Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга беш триллион тенге, фанга етти триллион, педагог ва тиббиёт ходимлари маошини оширишга тўрт триллион тенге сарфланади.

Асет Ирғалиев, Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири:

- Кафолатланган трансферт миқдори 2022 йилда 2,4 триллион тенге, 2023 йилда 2,2 триллион тенге ва 2024 йилда 2 триллион тенге миқдорида белгилаш таклиф этилди. Кафолатланган трансферт республика бюджетидан жамланган пенсия ва давлат базавий пенсия тўловларига йўналтирилади.

Йилнинг тўққиз ойи якунларига кўра, Қозоғистон ЯИМ 3,4 фоизни ташкил қилди. Миллий Банк раҳбари Ербўлат Дўсаевнинг маълум қилишича, фискал рағбатлантириш ва юмшоқ пул-кредит шароитлари туфайли жаҳон ва мамлакат иқтисодиёти жадал тикланди. Шу билан бирга улар истеъмол талаби ошиши ҳамда жаҳонда инфляция жараёнлари кескин кучайиб кетишига олиб келди.

Абдумалик Сарманов таржимаси