Қозоғистон конференцияга кам углеродли ривожланиш доктринасини олиб боради

Қозоғистон конференцияга кам углеродли ривожланиш доктринасини олиб боради

Глазго шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқлим ўзгаришларига доир БМТ форумига Қозоғистонда 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришиш доктринаси олиб борилади. Ҳужжатда республика иқтисодиёти энергетик самарадорлигини ошириш, электрификациялаш ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан кенг фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади. Режага кўра, углерод нейтраллиги сценарийси мамлакатдаги чиқиндилар ҳажмини 97–98 фоизга қисқартириш имкониятини беради. Келгуси 40 йил ичида ялпи ички маҳсулот ҳажми 50 фоиз ошгани ҳолда бу мақсадларда 600 миллиард доллардан зиёд инвестиция киритилиши режаланган. Ҳужжатни ишлаб чиқишда Қооғистон Экологик ташкилотлар ҳамжамияти катта хизмат қилди.

Алия Баймағанова, Қозоғистон Респбуликаси Экологик ташкилотлар ҳамжамияти бошқаруви раҳбари маслаҳатчиси:

- Доктрина Қозоғистон олдига қўйилган барча муаммолар ечимини ўз ичига олади, биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Уни рўёбга чиқариш Йўл харитаси асосида амалга оширилади. Унда ким нима қилиши кераклиги аниқ ёзиб қўйилган. Мазкур саммитда жаҳоннинг деярли барча давлатлари қатнашади, биринчи марта Маркаий Осиё давлатлари, Душанбе конференциясида, сўнгра яқинда Туркисонда бўлиб ўтган форумда муҳокама қилингани каби, биргаликда углерод улушини камайтириш бўйича умумий сиёсатини тақдим этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси