Қозоғистонда инвесторлар жалб этилади

wfin.kz

Бизнес юритишни соддалаштириш ва инвестиция жалб қилиш, солиқларни камайтириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш. Бу тадбирларнинг ҳаммаси январь ойидан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришларда кўрсатилган. Экспертлар таъкидлашича, ўзгаришларнинг барчаси иқтисодий ўсишни мустаҳкамлаш ва мамлакатда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган. Хорижий капитални жалб этиш мақсадида янги восита – инвестиция тўғрисидаги шартномалардан фойдаланилади. Бу ҳужжат доирасида инвесторлар ҚҚС, корпоратив-даромад, ер-мулк солиғидан 10 йил муддатга озод қилинади. Давлат-хусусий ҳамкорлик жараёнлари ва механизмлари такомиллаштирилади. Шу билан бирга, жорий йилдан бошлаб инвесторлар заруратга кўра корпоратив-даромад ва мулк солиғидан  уч йилгача солиқ кредити расмийлаштириши мумкин. Қарз учун фоиз олинмайди, бироқ шартлар бажарилмаган тақдирда пеня ёзилади.

АРМАН БАЙҒАНОВ, ИҚТИСОДЧИ ЭКСПЕРТ:

- Бу жуда яхши, бундай меъёрлар аввал ҳам бор эди. Натижада, Қозоғистон иқтисодиётига хорижий инвесторларни жалб этиш имкони туғилади. Бошқача айтганда, аслида илгари ҳам мавжуд бўлган, ҳозир эса енгилликлар янада кўпайтирилмоқда. Айниқса, асосий захираларни инвестиция ёрдамида янгилашга эътибор берилмоқда. Инвестицияларнинг 30 фоизини қайтариш – иқтисодиётни ривожлантиришда жуда зарур чорадир. Бу енгиллик кўп капитал талаб қилувчи аграр-саноат соҳасида муҳим. Чунки ушбу қадам қишлоқ хўжалигини кўтариш учун ташқаридан жуда кўп маблағ жалб этиш имконини беради.

×