«Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш бўйича рейтингда Қозоғистон юқорига кўтарилди

«Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш бўйича рейтингда Қозоғистон юқорига кўтарилди

Қозоғистон БМТнинг электрон ҳукуматни ривожлантиришга оид глобал рейтингида 10 поғона юқорига кўтарилди. Энди республика 29-ўринда, дея маълум қилди Ranking.kz портали. Бу эса МДҲ мамлакатлари ичида 2020 йилдаги энг яхши кўрсаткич. Таъкидлаш жоизки, индекс уч кўрсаткич: электрон хизматлар, инсон капитали ва телекоммуникацион инфратузилмалар ривожи. Унда БМТга аъзо бўлган 193 давлат кўрсаткичи ҳисобга олинади. Таъкидлаш жоизки, Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги томонидан «Егов» тизимини ривожлантриш учун катта миқдорда бюджет маблағлари ажратилганди. Лойиҳа доирасида республика хазинасидан жорий йилда 79, келгуси йилда 62 , 2023 йилда 42 ярим миллиард тенге сарфланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси