Қозоғистоннинг Хитй билан товар айланмаси анча ортди

Қозоғистоннинг Хитй билан товар айланмаси анча ортди

Қозоғистоннинг Хитой билан товар айланмаси 2021 йилнинг бошидан буён 10 миллиард долларга яқинлашди. Бу эса ўтган йилдагидан 7,4 фоизга кўп. Мамлакатимиз Осмон ости мамлакатига дон, кальций фосфати, мис, темир рудаси ва концентратлари, тош кўмир, табиий газ ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилади. Айни вақтда, ХХРдан Қозоғистонга қандолат маҳсулотлари, дори-дармонлар, ўғит, трикотаж маҳсулоти ва керамика плиткалари келтирилди. Мамлакатга кириб келган бевосита Хитой инвестициялари биринчи ярим йиллик якунларига кўра салкам 509 миллион долларни ташкил қилди. Ўтган йили бу кўрсаткич 310 миллион доллардан сал ошганди.

Абдумалик Сарманов таржимаси