Қозоғистонда Инвесторлар халқаро ҳафталиги бошланди

Қозоғистонда Инвесторлар халқаро ҳафталиги бошланди

Дивиденд олиш учун жамғармаларни қаерга ва қандай киритиш зарур? Бу масалада жаҳон ва мамлакатимиз экспертлари ёрдам беради. Пойтахтда инвесторлар халқаро ҳафталиги иш бошлади. Жаҳоннинг турли қисмларидан бўлган 20 мутахассис «Астана» Халқаро молия маркази онлайн майдончасида сўзга чиқади. Улар инвестиция киритишдаги имкониятлар, воситалар ва таваккаллар ҳақида гапиришади. Даромадли фишкалар ҳақидаги чиқишларни ҳар бир истовчи тинглай олади. Бунинг учун халқаро марказ расмий сайтига кириш зарур. Ўтган йили соҳа профессионаллари лекцияларини 3 минг одам тинглаганди. Бу йил 17 тадбир ўтиши мўлжалланган, улар қаторида вебинарлар, ижтимоий тармоқларда бевосита эфирлар ва панель сессиялар кўзда тутилган.

Мухтар Бубеев, генеральный директор комитета международного финансового центра «Астана»:

- Биз бундай тадбирни 4 йилдан буён қимматли қоғозлар бўйича халқаро ташкилот васийлиги остида амалга оширамиз. IOSCO – барча молия бозорларини ўзида жамлаган глобал мувофиқлаштирувчи ҳисобланади. Ушбу ҳафтада ўтган йил тенденцияларини қандай кўраётганимиз хусусида бир неча тадбирлар ўтказамиз. Биринчиси – молиявий саводхонлик даражаси, глобал даражада у анча қуйилигича қолмоқда. Халқаро ташкилотлар ҳисобига кўра, вояга етган аҳолининг ярми молиявий билимини ошириши зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси