Қозоғистонда транзит юк ташуви ортмоқда

Қозоғистонда транзит юк ташуви ортмоқда

Ўтган йил якунларига кўра, Қозоғистонда барча турдаги транспорт воситалари ёрдамида 4 миллиард тоннадан зиёд юк ташилган. Бу 2019 йилдагидан 6 фоизга кам. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, фақат темирйўлчилар барқарор натижа кўрсатган. Бу йўналишда 4 фоиз ўсиш кузатилди. Транзит юк ташув ҳам кўпайди. 7 ой давомида унинг ҳажми 37 фоизга ортди. Бу юклар асосан «Хитой-Европа-Хитой» йўлаги орқали олиб кетилди.

Азамат Қўжанов, САНОАТ ВА Инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги транспорт логистикаси бошқармаси раҳбари:

- Автомобиль ва темирйўл транспорти воситасида юк ташишда чекловлар қўйилмади. Минтақа ичида ҳам, бошқа мамлакатларга ҳам юк эркин олиб кетилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси