Қозоғистон иқтисодиёти жадал суръатларда тикланишда давом этмоқда

отандық өнім
forbes.kz

Қозоғистон иқтисодиёти юксак суръатларда ўсмоқда.

Қозоғистон иқтисодиёти жадал суръатларда тикланишда давом этмоқда. Бунга қатор факторлар таъсир кўрсатади, жумладан, қайта ишлаш саноатидаги ўсиш. Миллий иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, сўнгги 7 ой давомида кўрсаткичлар 6 фоизни ташкил қилди. Айни вақтда, мамлакатда товар экспорти ҳамда бошқа давлатлар билан ўзаро товар айланмаси тобора ортиб бормоқда.

Асет Ирғалиев, Қозоғистон Республикаси Миллий Иқтисодиёт Вазири:

- Жорий йил январь-июнь ойларида ташқи савдода товар айланмаси 45,3 миллиард долларга етди, экспорт ҳажми 27 миллиард долларни ташкил қилди. Қайта ишланган товарлар экспорти ҳажми 25 фоизга тенг, яъни 8,9 миллиард долларни ташкил қилди, товар импорти 18,3 миллиард долларга етган. Шу тариқа, 8,7 миллиард доллар миқдорида ижобий савдо баланси юзага келди.

Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ирғалиев таъкидлашича, Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти етти ой натижаларига кўра 2,7 фоизга ўсган. Мамлакат иқтисодиёти ривожига реал сектор ривожланиши катта туртки берди. У 3,6 фоизга кўтарилган. Бундан ташқари, коронаинқироздан кейин хизматлар соҳасида ҳам ўсиш кузатиляпти. Айни вақтда Қозоғистоннинг инвестициявий жозибадорлиги ошмоқда.

Асқар Мамин, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:

- Минтақалар ҳокимликлари кўрсатилган ўсиш суръатларини бўшаштирмаслиги зарур. Ривожланиш тезлигини сақлаб қолиш учун иқтисодиётни хилма-хиллаштириш, инвестиция жалб этиш ва иш ўринлари яратиш лозим.

Асқар Мамин ижтимоий муҳим товарлар нархини барқарорлаштириш лозимлигини тилга олди. Ҳукумат раҳбари масъул шахсларга тегишли топшириқ берди.

×