Хитойда жорий этилган чекловлар ортидан нефть нархи пасайди

Хитойда жорий этилган чекловлар ортидан нефть нархи пасайди

«Қора олтин» арзонлашмоқда. Душанба куни кечки савдо натижасида аввал 4 фоизга пасайган нархлар яна 2,5 фоизга тушди. Бир неча ҳафтадан буён биринчи марта Брент маркаси маҳсулоти 69 доллардан арзонга сотилди, WTI баҳоси 67 долларгача арзонлашди. Инвесторлар хавотир билдирмоқда. Улар фикрича, тез орада нефтга бўлган глобал талаб яна пасайиши мумкин. Хитойда йўл ва авиақатновда чекловлар жорий этилиши бунга сабаб бўла олади.

Айни вақтда, саккизта нефть гиганти жорий йилнинг иккинчи чорагидан катта даромад билан чиқди. Соҳанинг энг йирик компаниялари 45 миллиард доллар даромад кўрган.