Миллий Банк: 2021 йил биринчи ярмида Қозоғистон савдо баланси ижобий кўрсаткичга ўтди

Миллий Банк: 2021 йил биринчи ярмида Қозоғистон савдо баланси ижобий кўрсаткичга ўтди

Қозоғистон иқтисодиёти 2021 йил биринчи ярмидан ижобий савдо баланси билан чиқди. Экспорт ҳажми уч фоиздан кўпроққа ортди ва салкам 27 миллиард долларга етди. Импорт фаол ўсмоқда: жами 17,5 миллиардга яқин маҳсулот олинди, унинг чорак қисмини истеъмол товарлари ташкил қилади. Умуман олганда, савдо баланси профицити 9 миллиард 400 миллион доллардан ошиб кетди. Молиявий аналитик Андрей Чеботарёвнинг фикрича, бу миллий валюта учун ижобий кўрсаткич.

«Буларнинг ҳаммаси яхши янгиликлар. Савдо балансидаги профицит мамлакатга хорижий валюта сарфланганидан кўра кўпроқ келаётганини кўрсатади. Иқтисодиёт тикланишда давом этяпти, биз ташқи дунё билан фаол савдо қила бошладик. Миллий валютага тушган юклама ҳам камайишда давом этмоқда. Натижада тенге қадри ошиши мумкин», дея таъкидлади Чеботарёв.

Басима Сарманова таржимаси