«Самруқ-Энерго» лойиҳалари рўёбга чиқариляпти – яшил энергияга ўтилмоқда

sknews.kz

Яшил технологиялар – амалда. Қозоғистонда қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги лойиҳалар фаол рўёбга чиқариляпти. Бунга энг йирик электр-энергетика холдинги – «Самруқ-Энерго» улкан ҳисса қўшмоқда. Гап - Алмати ва Ақмўла вилоятларидаги иккита шамол электр станцияси ҳақида.

СЕРИК ТЎТЕБАЕВ, АО «САМРУҚ-ЭНЕРГО» ҲЖ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА АКТИВЛАРНИ БОШҚАРИШ БЎЙИЧА БОШҚАРУВЧИ ДИРЕКТОРИ:

- Ерейментауда станция иш бошлаган,  ПВЭС деб аталади, 45 МВт қувватли биринчи шамол электр станцияси. Блоклари 7-8-йил ишлаяпти. Шунингдек, биз Ерейментауда 50 МВт қувватли шамол электр станцияси, Шелек шаҳрида Еттисув энергияси деб аталган, келажакда қуввати 300 МВТгача борадиган 60 МВтли шамол электр станцияси қуряпмиз.   

Экспертлар ҳисобига кўра, бундай станцияларни ишга тушириш атмосферага  чиқиндилар ҳажмини кескин камайтиради. Шуни ҳам айтиш керакки, «Самруқ-Энерго» бошқа лойиҳаларини рўёбга чиқариш орқали атроф-муҳитга зарарли таъсирни анча камайтиришга эришилди.

СЕРИК ТЎТЕБАЕВ, АО «САМРУҚ-ЭНЕРГО» ҲЖ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА АКТИВЛАРНИ БОШҚАРИШ БЎЙИЧА БОШҚАРУВЧИ ДИРЕКТОРИ:

- Биз Алматидаги ТЭЦ-2ни  «КазТрансГаз» билан бирга газга ўтказмоқчимиз, бу эса Алмати ТЭЦ-2дан энг камида 83 фоиз кўламида чиқиндиларни камайтиришга олиб келади. Келажакда, Президент топшириғига кўра, Алмати ТЭЦ-3 ҳам газга ўтказилади, энг замонавий ускуналар ўрнатилади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда «Самруқ-Энерго» холдинги мамлакат энергетикларининг яшил иқтисодиётга ўтишини қўллаб-қувватлаш билан бирга электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ўсишидаги суръатларни сақлаб қолди.

×