32 давлат ичида Қозоғистон бензин энг арзон мамлакат экани аниқланди

Қазақстанда бензин 32 елдің ішінде ең арзан
sputnik.kz

Аслида Қозоғистонда бензин жуда арзон. Россия рейтинг агентлиги берган маълумотга кўра, республика Европанинг 32 давлати орасида АИ-95 маркали ёнилғи арзонлиги бўйича биринчи ўринни олди. Мамлакатимизда унинг бир литри 197 тенгедан сотилади.

Экспертлар таъкидлашича, бир литри 193 тенге бўлган дизель ёнилғиси ҳам нисбатан арзон. Рейтингда иккинчи ўринни Россия эгаллаган. Унда бир литр АИ-95 283 тенге, учинчи ўринда бензин нархи 334 тенгедан бўлган Беларусь. Аналитиклар ҳисобига кўра, энг қиммат ёнилғи Нидерландияда. Бу мамлакат аҳолиси атиги бир литр ёнилғи харид қилиш учун 934 тенге тўлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×