Қозоғистонда электрон савдо ҳажми кескин ортди

электронды сауда
malim.kz

Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнес учун электрон коммерция мактаби очилади. SmartDuken майдончаси тадбиркорларга ўз бизнесини ривожлантириш ва кенгайтиришга ёрдам беради.

Унга бепул таълимий курслар ва вебинарлар, бизнесни самарали юритиш учун янги IT-воситалар ва бошқа ёрдам турлари киради. Astana Finance Days халқаро конференцияси онлайн-сессиясида шу ҳақда маълум қилинди. Иштирокчилар фикрича, мамлакатда чакана электрон тижорат ҳажми жуда катта. Ўтган йил бошидан буён Қозоғистон Республикасида чакана электрон савдо ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 93 фоизга ортди ва 382 миллиард тенгени ташкил қилди. Тенгеда ҳисоблаганда ўртача чек 63 фоизга, транзакция ҳажми 18 фоизга кўпайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×