Бизнес- Омбудсмен кимлар ёрдам олиши мумкинлигини айтди

Бизнес- Омбудсмен кимлар ёрдам олиши мумкинлигини айтди

Пандемия даврида бир миллионга яқин компания жабрланган. Улардан 60 фоизининг даромади камайган. 174 минг нафардан зиёд хусусий тадбиркор ишини тўхтатди. Бу ҳақда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли шахс Рустам Журсунов маълум қилди. Унинг фикрича, хизматлар соҳаси энг кўп зарар кўрган. Берилган маълумотга кўра, 800 минг тадбиркор жабрланган. Чакана савдо, транспорт, меҳмонхона бизнеси, умумий овқатланиш, кўнгилочар ва дам олиш соҳалари шулар қаторида. Бизнес-омбудсмен эслатишича, энг кўп зарар кўрган соҳалар кредитларни кечиктириш имкониятидан фойдаланиши мумкин.

Эслатамиз, ўтган йилнинг ўзида 18 минг нафардан зиёд тадбиркорга шундай ёрдам берилган. Саккиз фоизли имтиёзли кредит дастури асосида жами 587 миллиард тенге миқдорида уч минг кредит берилди.

«Бугунги кунда 346 турдаги иқтисодий фаолият тури қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларидан фойдалана олади. Қарзлар бўйича тўловларни кечиктириш учун кредит ташкилотига мурожаат этиш зарур. Бунинг учун 2021 йил 30 июнгача электрон почта ёки мобиль иловадан фойдаланиш мумкин. Ўрта тадбиркорлик субъектлари аризага молиявий вазияти ёмонлашганини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиши зарур», дея таъкидлади Рустам Журсунов.

Абдумалик Сарманов таржимаси