Open Talk

Open Talk

2020 йилда инсоният глобал синов – COVID-19 пандемияси билан юзма-юз келди.  У нафақат одамлар саломатлигига хавф туғдирди, балки мамлакатлар иқтисодиёти, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият тизимларини таҳлика остига қўйди. Турли мамлакатлар, шу жумладан, Қозоғистон карантинга қанчалик тайёр эди, муаммоларни ҳал қилиш учун қандай тадбирлар кўрилаяпти?  Янги вирус нимаси биан хавфли? Қандай вакциналар, препаратлар бор?

«Open talk» лойиҳаси – одамларни тавишлантираётган масалалар хусусида билимли, малакали одамлар билан онлайн-тартибда очиқ суҳбат.  Суҳбатларни таниқли ва тажрибали журналист Сергей Пономарёв олиб боради. Лойиҳада янги вирусни ўрганиш, унга қарши курашиш, аҳоли билан ташкилий ишлар олиб бориш, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларни касаллик тарқалган шароитда йўқотишларсиз олиб чиқишга  ҳисса қўшган қозоғистонлик ва хорижлик мутахассислар иштирок этади.

×