Ken Dala

Ken Dala

«Keń Dala» лойиҳасидан мақсад – кўплаб долзарб масалалар юзасидан фикрлаш учун озуқа бериш: Нега айнан Евроосиё кўчманчи маданият бешигига айланди, номадлар ва ўтроқ халқлар этномаданий алоқалар ривожига қандай таъсир кўрсатди, кўчманчилар тажрибаси ва Евроосиё халқлари ўзаро алоқаларидан бугунги кунда қандай умумий жиҳатларни олиш мумкин? Лойиҳа бошловчиси Константин Куксин ёрқин образлар, аниқ тимсоллар ва оддий сўзлардан фойдаланган ҳолда ҳар қандай мураккаб тарихий материални ҳам замонавий тилга мослаштириш қобилиятига эга.  Унинг суҳбатдоши, қозоғистонлик ёш ёзувчи, кўчманчи халқлар маданияти тадқиқотчиси, саёҳатчи ва блогер, Биринчи Президент жамғармаси адабий мукофоти совриндори – Тинкай Кретова эса мавзу зарур йўналишда кетиши, аниқлик ва ўхшатишлар учун масъул.

×