COVID-19 пандемияси – инсоният учун янги чақириқ

Бир йил бурун инсоният янги ўта хавфли коронавирусга дуч келди. Даҳшатли эпидемия натижасида юзага келган ўзгаришлар кенг қамровли ва глобал бўлиб чиқди. У ҳаётимизнинг энг заиф томонларини, масалан, қашшоқлик, ишсизлик, тиббиёт ва таълим соҳасидаги тартибсизликлар, оиладаги зўравонлик ва гендер тенгсизлиги каби муаммоларни очиб ташлади. Инсоният бундан қандай хулоса чиқарди, қандай сабоқ олди? Нима учун кам таъминланганлар ва хотин-қизларга айнан ҳозир эътибор қаратиш керак? Эмлаш – кимлар эмланиши мумкин ва у қанчалик хавфсиз? Нима учун тўқ сариқ ранг кўпчилик учун жорий йил ва нажот рамзига айланди? БМТнинг Қозоғистондаги доимий координатори Микаела Фриберг-Стори хоним Impactful дастурининг янги сонида энг глобал оқибатлар ва эҳтимолий ечимлар ҳақидаги саволларга жавоб беради. Қозоғистон ва дунё учун COVID-19 ва прогнозлар ҳақидаги барча маълумотлар билан Лаззат Шатаеванинг муаллифлик лойиҳасида танишасиз.