Янги воқелик: пандемия янги таълим технологиялари ривожини қанчалик тезлаштирди?

21 аср «таълим» тушунчаси тамойилини ўзгартириб юборди, янги технологиялар эса аксарият одамлар учун катта имкониятлар эшигини очиб бераяпти. Рақамли келажак қандай бўлади ва ҳозир таълим жараёни қандай ўзгараяпти ва у коронавирус пандемиясидан кейин қандай кўринишда бўлади? Нима учун мамлакатлар EdTech инновацион технологиялари билан қуролланишлари зарур?

Таълим соҳасидаги янги тенденцияларни муҳокама қилиш учун IMPACTFUL дастурининг янги сонида Ляззат Шатаева билан Калифорниядан Qwasar Silicon Valley асосчиси Кваме Ямгнане алоқага чиқди. У Қозоғистонда ҳозир ишга туширилган халқаро ҳамкорликдаги qwant.kz лойиҳаси, шунингдек, Qwasar платформасининг бошқаларидан нимаси билан фарқ қилиши, қандай қилиб янги технологиялар ўқитиш жараёнини арзонлаштириши ва тезлаштириши мумкинлиги тўғрисида гапириб берди.