Коронавирус пандемияси Қозоғистонда болалар ҳаётига қандай таъсир қилди?

Коронавируснинг глобал инқирози мактабларнинг оммавий ёпилишига ва бир миллиард боланинг таълим жараёни бузилишига олиб келди. Ўзини яккалаш ҳаёт тарзи режими фонида маиший зўравонлик ортаётгани ва тиббий-ижтимоий муассасаларнинг ёпилиши аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига қаттиқ таъсир қилди.

Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар фондининг Қозоғистондаги вакили Артур ван Дизен билан суҳбатлашамиз.