Коронавирус халқаро савдога зарба берди. ЖСТ нимани башорат қилмоқда?

Коронавирус бўҳрони иқтисодий оқибатларини, бундай ҳолатга илк бора дуч келаётганимиз учун, баҳолашимиз қийин. Айта оламизки, биринчилардан бўлиб халқаро савдо таназзулга юз  тутди. Жаҳон Савдо ташкилоти иқтисодчилари ҳисобига кўра, жаҳон иқтисодиётини 2008-2009 йиллардаги молиявий муаммолардан ҳам чуқурроқ бўҳрон кутяпти. Халқаро савдо алоқалари қанчалик жадал тикланади? Мамлакатлар ҳукуматлари бўҳронни бартараф эта оладими? Лаззат Шатаева шу саволларга жавоб олиш учун Жаҳон Савдо ташкилоти Ахборот ва ташқи алоқалар бўлими раҳбари жаноб Кит Роквелл билан боғланди.