Франция ва Марказий Осиё: иқтисодий алоқалар ва инвестиция имкониятлари

Франция Қозоғистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган ва у билан стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолаган. Франция Қозоғистон савдо-инвестицион ҳамкорларининг кучли бешлигига киради.  Ўтган йили Президент Эммануэль Макрон Франциянинг Марказий Осиёдаги иқтисодий дипломатия бўйича махсус вакилини тайинлади. Бу вазифа иқтисодчи, геосиёсатчи ва ушбу ҳудуд билан яхши таниш бўлган Паскаль Лорога топширилди. IMPACTFUL янги лойиҳасида Лаззат Шатаева жаноб Лоро билан икки давлат иқтисодий алоқалари, инвестиция имкониятлари ва маъмурий тўсиқлар, шунингдек, бутун Марказий Осиё ҳудуди тараққиёти хусусида суҳбатлашди.