Серикбай Оспанов: Қозоқлар ҳар қандай шеърни дўмбира билан айтган

Серикбай Оспанов қозоқ шеъриятида алоҳида ўрин тутади: “Алаш” халқаро адабий мукофоти совриндори, қирқдан ортиқ китоблар муаллифи, уларнинг ўттизтаси шеърий тўплам. Буюк маърифатпарвар Ибирай Алтинсариннинг ҳаёти ва бизга қолдирган бебаҳо меросини ўрганиш учун у умрининг катта қисмини сарфлаган. Бундан ташқари, Серикбай Оспанов ёғоч материалларига моҳирона ишлов берадиган қўли гул уста ҳамдир. Унинг айтишича, “ҳунармандчилик ва шеърият унинг икки қаноти”.  

Серикбай Оспанов:

"Шеърлар яхши чиқиши учун уларни бутун қалбингиз, вудудингиз билан ҳис этишингиз зарур. Уларни шеър сифатида тан олиш керак. Ана шунда ажойиб шеърлар пайдо бўлади. Умуман, бизда авваллари қандай бўлган? Қозоқлар шеърларни ифодали ўқиган. Уруш вақтида келган учбурчак хатларни улар мусиқа остида ўқишган, ахир, қозоқлар шеъриятга мойиллиги баланд халқ. Қозоқлар ҳар қандай шеърни дўмбира билан айтган. Бу халққа тез етиб борган. Масалан, Аҳмад Байтурсинов, Миржақип Дулатов оқин бўламиз, дейишмаган, аммо улар айтмоқчи бўлган сўзлари халққа тушунарли бўлиши учун куйлашган ва ўз фикрларини уларга шеър орқали мусиқа садоси остида етказишган. Улар шеъриятнинг роли ва вазифалари кўплигини билишган, улардан бири курашиш воситаси бўлган".