Беларусда ҳарбий драмани суратга олиш ишлари тугади

Беларусда ҳарбий драмани суратга олиш ишлари тугади

Беларусда Қозоғистон ҳарбий драмаси - «1941 йил ёзи» фильмини суратга олиш ишлари якунига етди. Картина Улуғ Ватан уруши, фашист босқинчиларига қарши курашган аждодларимизга бағишланган.

Тасвирга олиш ишлари уруш вақтида шафқатсиз жанглар юз берган жойларда амалга оширилган. Фильм бош қаҳрамони Ади Шарипов бошчилигидаги партизан отрядлари уруш йилларида беларусларга ҳам, немисларга ҳам яхши маълум бўлган. Киноасар Шарипов отрядлари нима сабабдан тутқич бермас деб аталганини очиб беради. Фильм премьераси жорий йил декабрида ўтказилиши режалаштирилган.

Тасболат Меретенов, фильм бош продюсери:

- Бизнинг даштда ўзгача локациялар: тоғлар, кўллар, саҳро… Бироқ табиатнинг ўзи, ландшафт айнан шу, воқеалар Беларусда бўлиб ўтган. Шунга мувофиқ, экранда ҳаёт ҳақиқати акс этиши керак. Шунинг учун биз Беларусга келдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси