Павлодар вилояти «қизил зона»дан чиқди

Павлодар вилояти  коронавирус тарқалиши бўйича «қизил зона»дан чиқди. Жамоат соғлиқни сақлаш миллий маркази шундай маълумот тарқатди. Энди минтақа «сариқ» зона ҳисобланади. Ўтган кеча-кундузда вилоятда 73 одамда COVID-19 аниқланган. Қатъий чекловлар туфайли эпидемиологик вазият барқарорлашди. Минтақада бу тартиб бир ойдан зиёд амалда бўлди. Аввалроқ бир қанча туман марказлари ва қишлоқлар карантинга ёпилганди. Бундан ташқари, Павлодарнинг барча мактаблари тўлиғича масофадан ўқишга ўтди. Минтақада хасталанганларнинг умумий сони  7 минг 734 нафар.