22 июнь куни Иккинчи жаҳон уруши бошланганига 80 йил тўлди

22 июнь куни Иккинчи жаҳон уруши бошланганига 80 йил тўлди

Бугун Улуғ Ватан уруши бошланганига 80 йил тўлди. 1941 йилнинг 22 июнь тонгида фашистлар Германияси Ҳужум қилмаслик ҳақидаги шартномани бузиб, Совет Иттифоқига қарши ҳарбий ҳаракатларини бошлади. Уруш пайтида фронтга 1 миллион 200 мингдан зиёд қозоғистонлик чақирилган, улардан ярми қайтмаган.

Ушбу сана муносабати билан МДҲга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари жасорати олдида таъзим бажо этди. Улар ўз она тилида даҳшатли уруш ҳақидаги шеърлардан парчаларни ифодали ўқишди.

Мухтар Тлеуберди, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири:

– Неча қишу ёзларда кутдик!

Урушнинг энг сўнгги баҳори

Ёдга солар бир яшил тушдек.

Қояларда шундай яшиллик,

Осилган булутлар зангори.

Бутун дунё учун келтирди тинчлик

Урушнинг энг сўнгги баҳори.

Сергей Лавров, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири:

– Бошимизга фалокат солди

Тўрт фасл, бус-бутун йил бўйи.

У шундай ўчмас из қолдирди

Неча-неча жонни тупроққа қўйиб,

Йигирма-ўттиз ўтса-да,

Тириклар тирикман, дейолмас.

Ўтганлар чипталар соҳиби,

Навбатда турганга узатар,

Рўйхатга қўшамиз бетўхтов -

Кимдир бор, ким кимни кузатар....

Сўнг эса ёдгорлик тузатар.

Абдумалик Сарманов таржимаси