Янги қурилиш технологияси - амалда

Янги қурилиш технологияси - амалда

Қозоғистонда модул қурилиш тобора оммалашиб бормоқда. Мамлакат қурувчилари эндиликда уй-жойларни конструктордаги каби тайёр қисмлар – зарур симлар ва сантехника ёпиштирилган деворлардан йиғади.

Бу қисмлар олдиндан тайёрланган пойдеворга ўрнатилади. Префабрикация технологияси замонавий, нисбатан арзон ва жуда сифатли. Тадбиркорлар фикрича, бундай тизимни жорий этиш янгидан қурилаётган уй-жойлар нархи кўтарилиб кетишининг олдини олади. Қурилиш ишлари жадаллашади. Чунки бундай уйларни ҳар қандай иқлим шароитида ҳам жуда қисқа муддатларда бунёд этиш мумкин. Префабрикация технологияси қатор хорижий мамлакатлар, жумладан, Америка Қўшма Штатларида кенг қўлланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.