Дастурчи аёллар грант олиши мумкин

Дастурчи аёллар грант олиши мумкин

Дастурчи аёллар пойтахтдаги Юқори технологиялар мактаби гранти учун кураша олади. Танловда МДҲ мамлакатларидан бўлган айти-мутахассислар қатнашиши мумкин. Танлов ғолибларининг мактабда Кремний водийси майдончаси асосида оладиган таълим жараёни тўла молиялаштирилади. Улар веб-ишланмалар, маълумотлар таҳлили ва дастурлар ишлаб чиқиш каби талабга эга IT ихтисоликларини бепул ўрганади. Хоҳловчилар нима учун бу соҳани истагани ҳақида эссе ёзиши, сўнгра суҳбатдан ўтиши керак. “Астана” халқаро молиявий марказида маълум қилишларича, иштирокчиларнинг мавжуд билимларига эмас, янги нарсаларни ўрганишга бўлган ҳаракатига эътибор берилади. Яъни ҳали деярли ҳеч нарсани билмаса ҳам замонавий малакаларни ўзлаштиришни истовчилар учун ҳам имконият бор. Фақат 20 нафар қатнашчи бепул ўқий олади. Бу йўналишда таълим олишни истаб ариза ёзганлар сони бугунги кунда 100 нафарга етди.

Элмира Обри, “Астана” халқаро молиявий маркази бюроси раҳбари:

- Дастурлаш мактаблари умумжаҳон агрегатори берган маълумотга кўра, аёллар улуши 32 фоиздан 49 фоизгача кўтарилди. Дунё статистикаси шундай. Биз Қозоғистонда ҳам мазкур саноатда ишлаётган қизлар, аёллар улуши ўсишини истаймиз. Шунинг учун мазкур танлов эълон қилинди. Битирувчилар учун ишга кириш имкониятлари жуда катта. Ҳозирнинг ўзида битирувчиларимизга контракт таклиф қилаётган Қозоғистонга қарашли ташкилотлар ва халқаро компаниялар етарли.

Ғолиблар масофадан туриб ўқийди, дастур 9 ой давом этади. Таълим гранти олган талабалар ҳафтасига 20-40 соат вақтини таълим учун бағишлашга тайёр туриши зарур. Таълим жараёни фаол билим олиш усулига асосланган. Мутахассисларнинг айтишича, мактаб талабалари таълим жараёнидаги кўплаб саволлар жавобини мустақил топади ва биргаликда лойиҳалар яратади.

Абдумалик Сарманов таржимаси