Қозоғистон олимлари эко-китоб тақдим этди

Қозоғистон олимлари эко-китоб тақдим этди

Мамлакатнинг иқтисодий ўсиши унинг экологик аҳволига бевосита боғлиқ. Бугунги Қозоғистонда, атроф-муҳит муаммоларини тадқиқ этувчи соҳа экспертлари фикрича, бу реал қонунийлик. Мазкур тадқиқотлар асосида республикага хавф солаётган экологик таҳдидлар хусусида жамоавий монография чоп этилди. Мамлакат олимлари хорижий мутахассислар билан биргаликда ишлаб чиққан ушбу китобда сув захираларидан фойдаланиш, ҳаво ифлосланиши, ер деградацияси, чиқиндиларни бошқариш, муқобил энергия манбалари, иқлим ўзгариши ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш соҳаларидаги ғоя-тавсиялар келтирилган. Нашрнинг асосий ғояси сайёра аҳли биологик хилма-хилликни асраб қолиш ва атроф-муҳитни эъзозлаш ҳақида ўйлаши керак, деган фикрдан иборат, дея таъкидлайди мутахассислар.

Қуралай Карибаева, экология ва барқарор тараққиёт институти директори, биология фанлари номзоди:

- Китоб номидан ҳам тушуниш мумкинки, эртага кеч бўлиши мумкин. Ҳозирнинг ўзида бу муаммоларга мажмуавий ёндашиш зарур. Нима учун Қозоғистонда бунга шу қадар кенг эътибор қаратиляпти? Чунки мамлакатда кўп сонли ёввойи жониворлар бор, даштларимизда кийик, сайғоқ кўп. Сув ҳавзаларида турли-туман бақрабалиқлар бор. Шунинг учун биз жаҳон ҳамжамияти эътиборидамиз. Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар, Хитой, Россия ҳам биздаги эҳтимолларни ҳисобга олиши лозим. Тадқиқотларимизни ўрганиши керак. Шу тариқа, ижтимоий-иқтисодий вазиятга таъсир кўрсатиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси