Қозоғистонда Исроил ПЗР-лаборатория очилди

зертхана
www.inform.kz

Қозоғистонда ПЗР-тест олиш учун Исроил лабораторияси иш бошлади. Мамлакатда эндиликда кунига минглаб юқори даражадаги аниқ тест олинади. Бунинг учун хорижлик ишланма муаллифлари махсус дастурлар ва ҳатто янги кўринишдаги пробирка яратди. Таъкидлаш лозимки, махсус жиҳозланган бино Қозоғистоннинг Исроилдаги элчихонаси ва хорижий компания раҳбарияти ўртасида тузилган шартнома асосида очилди. Компания ускуналарни ўрнатиш, ишга тушириш ҳамда ходимларни ўқитишни ўз зиммасига олган.

Акива Раппопорт, жорий этиш бўлими раҳбари:

- Оддий пробиркада ишлатилганидан кейин тирик ва хавфли вирус сақланиб қолади. Ишланма туфайли у тадқиқот натижаларига таъсир қилмаган ҳолда ўлдирилади. Бу эса хавфсизлик чора-тадбирлари учун сарфланадиган вақтни тежаш имкониятини беради. Албатта, хавфсизлик чоралари ҳамиша мавжуд, лекин эҳтимоллик камаяди.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×