Ashyq тизими - Қозоғистон вокзалларида

Ashyq
sputnik.kz

17 июндан бошлаб «Ashyq» иловаси «Нурли Жўл» вокзалида қўлланади. Бинога киришдан аввал ҳар бир йўловчи мобиль илова ёрдамида QR-кодни сканер қилади ёки СТИР тақдим этади. «Қизил» ва «сариқ» мақомга эга фуқаролар мажмуага кириш имкониятидан маҳрум қилинади. Касаллик тарқалишига йўл қўймаслик учун шундай тақиқ қўйилган. Июнь ойи охиригача ўтказиш тизими мамлакатнинг барча аэропорт ва темирйўл вокзалларида ишга туширилади. Эслатамиз, COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун ишлаб чиқилган «Ashyq» иловаси Қозоғистонда тобора кенг тарқалмоқда. Уни 2 миллиондан зиёд одам кўчириб олган. Мазкур тизимдан мамлакатдаги 10 мингдан зиёд ташкилот фойдаланади. Натижалар салмоқли. Мақомига қарамай, жамоат жойларига борган 4 мингдан зиёд бемор ва 3 мингдан кўпроқ бемор билан мулоқотда бўлганлар аниқланди.

Виталий Пустовойтенко, «Ashyq» иловаси муаллифи:

- Ўз мақомини билгани ҳолда аэропорт, кафе, ресторанларга киришга уринган жами 7 мингдан зиёд одам тўхтатилди. Ҳозир бу иш вокзалларда амалга ошириляпти. Уларнинг ҳар бири ўртача беш одамга касаллик тарқатган тақдирда ҳам, “ Ashyq ” туфайли 35 минг ҳолатнинг олди олинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×