Ёшлар ташкилотлари бирлаштирилади

Ёшлар ташкилотлари бирлаштирилади

Ёшлар волонтёрлигининг янги формати. Қозоғистондаги Дўстлик уйлари хайрия ва волонтёрликни қўллаб-қувватлаш минтақавий марказларига айлантирилади. Уларда ижтимоий лойиҳалар майдончалари вужудга келади. Унда ёш олимлар, тадбиркорлар, бир сўз билан айтганда, фаол, ватанпарвар ёшлар тўпланади. Пойтахтда ҚХА ёшлар ташкилотлари ва «Nur Otan» партияси вакиллари ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади. Учрашув қатнашчилари ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, мамлакат ёш авлоди имкониятларини кенгайтиришга қаратилган дастурларни муҳокама қилишди.

Асилжан Буркиталин, «Jas Otan» ёшлар қаноти раиси ўринбосари:

- Июнь ойида болаларни ўқитишда давом эттириш режалаштирилган, бу ишга биз волонтёрларни жалб этамиз. Июль ойидан эса волонтёрларнинг асосий иши соҳилни тозалашдан иборат бўлади. Яъни экология билан шуғулланамиз. Августда мактабга тайёргарлик билан боғлиқ масалаларни ҳал қиламиз. «Мактаб сари йўл» акцияси, болаларга қўшимча билим бериш ишлари бошланади. Мавзусига кўра ишлар ойларга тақсимланган. Режага мувофиқ йил охиригача иш олиб борамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси