«Karavansaray Turkistan» мажмуасига 500 минг турист келиши кутиляпти

Керуен-сарай
www.inform.kz

Туркистондаги янги мажмуа меҳмонларни кутмоқда! Янгидан қурилган «Karavansaray Turkistan»га ярим миллион сайёҳ қабул қилинади. Гап Марказий Осиёдаги энг йирик ва ўзига хос туристик мажмуа ҳақида кетмоқда. Каналимизга берган интервьюсида мажмуа бош менежери АхметКелеш айтишича, бугунги кунда «Karavansaray Turkistan» қозоғистонлик ҳамда яқин ва узоқ хорижлик туристларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Улар ғайриоддий меъморий ечимлар ҳамда дашт цивилизацияси тарихию афсоналарини акс эттирган бой маданий дастурга катта қизиқиш билан қарайди. Таъкидлаш жоизки, мажмуа қисқа вақтда – атиги 14 ойда бунёд этилган.

Ахмет Келеш, «Karavansaray Turkistan» мажмуаси бош менежери:

- Мажмуани мураккаб даврда, пандемия вақтида очдик. Шунга қарамасдан мажмуага қизиқиш жуда катта. Одамлар тадбирларга ижобий муносабатда бўлмоқда. Турли шаҳарлардан келган меҳмонларимиз жуда кўп. Нур-Султон, Алмати, Чимкентдан келганлар сероб. Ўзбекистон, Қирғизистондан ташриф буюрганлар ҳам кўпчилик. Йил охиригача тахминан 300-500 минг сайёҳ мажмуани томоша қилишикутиляпти. Чегараларни кенгайтириш ниятидамиз. Жаҳонда коронавирусга боғлиқ вазият яхшиланишига умид қиламиз. Насиб этса, келаси йилдан бизга олис хориждан ҳам кўплаб меҳмонлар кела бошлайди. Умуман олганда, туристлар оқими анча ортади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×