Қозоқ куйлари антологиясига 500 та асар киритилди

қазақ күйлері
24.kz

АҚШда қозоқ куйлари антологияси тақдим этилди. «Аманат» тўпламига аввал чоп этилмаган 500 дан зиёд халқ асарлари киритилди. Улар қозоқ, рус ва инглиз тилларида чоп этилди. Лойиҳа муаллифлари келгусида қозоқ чолғу мусиқасининг асосий жанрларидан бири - куйни Осиё ва Европада ҳам кенг тарғиб қилиш ниятида.

Муслим Хасенов, «Сауап» жамоат жамғармаси вакили:

- Мазкур лойиҳа фақат жамоат жамғармасига тушган хусусий маблағлар ҳисобидан амалга оширилди. Уни амалга оширишда санъат соҳасининг ички муаммолари билан тўқнашдик. Асарларни қидириш, тўплаш, архивларга кириш, рақамлаштириш, ёзиш осон кечмади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×