Пойтахтда бепул янги авлод мактаби очилади

Пойтахтда бепул янги авлод мактаби очилади

Қозоғистон таълим модели ва Финляндия, Буюк Британия ҳамда Жанубий Корея илғор педагогик тажрибаси синтези. Жорий йилда Нур-Султонда 4 та инновациявий янги авлод мактаблари очилади. Болалар бу даргоҳларда бепул таълим олади. Билим масканларида шахс маънавий камолотига алоҳида эътибор бериш ният қилинган. Ёш қозоғистонликларни Amanat тамойили - ҳурмат, масъулият ва меҳнатсеварлик асосида тарбиялаш мўлжалланган. Бундан ташқари, ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланиши ва бадиий эстетик дидини шакллантириш учун коворкинг-зоналар, кинозал, телестудия, театр, Speaking ва дебат клублари яратиш режа қилинган. Биринчи инновациявий мактаб 1 сентябрда очилади. Ҳозирда 80 фоизи тайёр. Яна 3 таси кейинроқ ишга туширилади. Шунингдек, республика бўйлаб тармоқларни ривожлантириш ҳам ўйланган. Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа давлат-хусусий ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда.

Арайлим Мағзумова, ривожланиш бўйича директор:

- Мактабларимизнинг алоҳида ажралиб турган жиҳатларидан бири – юксак моддий-техник таъминлангани. Лойиҳа харажатларининг 20 фоизи турли жиҳоз-ускуналар учун сарфланади. Бу нима беради? Натижада янгиланган таълим стандартларини тўлиқ ўзлаштириш, болалар дарсларда физика, кимё, биологиядан амалий ишларни, лаборатория машғулотларини тўла-тўкис бажара олиши учун имкон яратади. Функционал саводхонликни ривожлантиради, у эса Visa халқаро тадқиқотларида кўзда тутилган. Афсуски, бу кўрсаткич бўйича мамлакатимиз илғорлар қаторида эмас.

Абдумалик Сарманов таржимаси