Петроглифлар рўйхатга олинади

Петроглифлар рўйхатга олинади

Алмати вилоятида Архарли петроглифларини паспортлаш тадбири бошланди. Уч минг йиллик тарихга эга қоятош расмлари 2017 йилда кашф қилинган. Алкей Марғулан номидаги институт олимлари бир ярим мингтача расм мавжуд бўлган 10 та жойни аниқлади. Таъкидлаш жоизки, барча суратларни сентябргача ҳужжатлаштириш кўзда тутилган. Сўнгра археологик мажмуа ҳудуди қуршалади ва давлат ҳимоясига олинади. Ҳар бир петроглиф паспорти ва харитаси белгилангач, бу жой очиқ осмон остидаги музейга айлантирилади.

Марлен Кулбаев, вилоят маданият, архив ва ҳужжатлаштириш бошқармаси раҳбари:

– Биз август ойи охиригача барча петроглифларни аниқлаймиз, уларни паспортлаштирамиз. Археология институти бизга бу қўрғонлар, петроглифлар турган жойлар харитасини беради. Уларнинг ҳаммаси Кербулақ тумани ер бўлими базасига киритилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси