Туркистонда эрамизнинг І-ІІІ асрига оид балбал топилди

Туркистонда эрамизнинг І-ІІІ асрига оид балбал топилди

Туркистон вилоятида қадимий қабртош ёдгорлиги – балбал топилди. Ноёб ёдгорлик эрамизнинг І-ІІІ асрларига оидлиги тахмин қилиняпти. Тарихчилар фикрича, бу ёдгорлик машҳур ҳарбий саркарда шарафига ясалган бўлиши мумкин. Чунки унда жанговар бош кийими тасвирланган. Бошқа бир тахминга кўра, бу буюм қадимий турк даврига оид. Олимлар айтишича, қадим замонларда уруғ тамғалари графий шаклда тасвирланган бундай ёдгорликлар юқори лавозимли шахслар қабрларига қўйилган.

Нурлан Симаилов, Чордара тумани тарихий-ўлкашунослик музейи мудири:

- Чордара тумани ҳудудида жуда ноёб ва қимматли экспонат топилди. Тарихий жой. Менимча, мазкур балбал хунн жангчиси шарафига ясалган.

Абдумалик Сарманов таржимаси