Юртдошимиз Эльбрусни забт этди

Юртдошимиз Эльбрусни забт этди

Қозоғистон байроғи Россия, Европа ва Кавказдаги энг юксак чўққиларда ҳилпираб турибди. Тарозлик Анвар Ханбабаев денгиз сатҳидан 5 минг 642 метр юксакликда байроқ тикди. 34 ёшли альпинист бир неча йил муқаддам мазкур тоғ чўққисига чиқишни режалаштирган ва шуғуллана бошлаганди. Бунга қадар Анвар Қозоғистондаги Нурсултон, Қирғизистондаги Комсомолец чўққиларини забт этган. Уларнинг баландлиги 4 минг метр. Спортчи Эверест ва Килиманжарога кўтарилиш орзусида.

Абдумалик Сарманов таржимаси